14 Май 2021
2246
Ёш дзюдочиларимиз Қозоғистондаги турнирда “катта қўшин” билан қатнашмоқда
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги старт олди. Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз 100 нафардан ортиқ спортчи билан иштирок этмоқда.
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, мазкур турнирда 116 нафар дзюдочимиз қатнашади. Жамоага Тоҳир Файзиев мураббийлик қилмоқда. Регламентга турнирда ўсмирлар 16, ёшлар 14 вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.
Шунингдек, ушбу Осиё кубогида мамлакатимиз ва мезбон жамоа спортчиларидан ташқари Қирғизистон ва Тожикистон жам иштирок этмоқда. Ушбу турнир мураббийларимиз учун йил давомида ўтказиладиган йирик халқаро турнирларда терма жамоа таркибини шакллантириб олишга хизмат қилади.