Ру En O'z
13 Июль 2023 1194

Суҳроб Ходжаев термамизга Осиё чемпионатидаги дастлабки медални тақдим қилди

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди. Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган Суҳроб Ходжаев кумуш медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртимизнинг иккинчи уринишда қайд этган 71.83 метр натижаси унга қитъа чемпионатининг кумуш медалини келтирди. Биринчи ўрин хитойлик Ван Цига насиб этган бўлса, япониялик Шота Фукуда кучли учликни якунлаб берди.

Босқон улоқтириш, ОЧ:
1. Ван Ци (Хитой) – 72.13
2. Суҳроб Ходжаев (Ўзбекистон) – 71.83
3. Шота Фукуда (Япония) – 71.80

Text to speech