Бугун енгил атлетикачиларимиздан медаль кутамиз
Бугун Таиландда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Биринчи кун дастуридаги финал баҳсларида терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарила олишмади. Аммо аёллар ўртасида 400 метрга югуриш баҳсларида Лайло Аллаберганова ҳамда Фарида Солиева бугун ўтказиладиган финал йўлланмасини қўлга киритишди. Шунингдек, ушбу кун дастурида босқон улоқтириш, баландликка сакраш секторларида ҳамюртларимиз медаллар учун асосий даъвогар ҳисобланишади. Кун давомида қуйидаги атлетларимиз иштирок этишади:
110 м, тўсиқлар оша: Эргаш Нормуродов (саралаш)
100 м, тўсиқлар оша: Лидия Подсепкина (саралаш)
Босқон улоқтириш: Аюб Фаёзов ва Суҳроб Ходжаев (финал)
Уч ҳатлаб сакраш: Иван Денисов (финал)
Баландликка сакраш: Светлана Радзивилл ва Александра Шаркаева (финал)
Босқон улоқтириш: Зарина Носиржонова ва Элина Селямиева (финал)
400 метр: Лайло Аллаберганова ва Фарида Солиева (финал)