Ру En O'z
12 Июль 2023 805

Ёш волейболчилар ўртасида Марказий Осиё чемпионати

14-19 июль кунлари Тошкентда волейбол бўйича U-16 ёш тоифасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Покистон, Эрон терма жамоалари баҳс олиб боради.

Қайд этиш жоиз, турнирда қизларимиз 2 та таркибда ўз омадларини синаб кўрадилар. Йигитлар ўртасидаги баҳсларда эса барча термалар ягона жамоа билан медаллар учун кураш олиб боришади. Ўйинлар “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда «ЖАР» комплексларида ўтказилади.

Text to speech