Ру En O'z
12 Июль 2023 1022

Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишмоқда

Мисрнинг Искандария шаҳрида замонавий бешкураш бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олди. 16 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Ҳамюртларимиз бугун саралаш босқичидаги иштирокларини бошлашади. Йигитлар ўртасидаги беллашувларда Аслиддин Бахтиёров, қизлар баҳсида Кира Цой ҳамда Самира Абзалова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ёш спортчиларимиз мусобақадан аввал 22 июнь – 10 июль кунлари ушбу шаҳарда ўқув-машғулот йиғинида қатнашишди. Машғулотларда иштирок этган терма жамоамизнинг қолган аъзолари бугун тунда Тошкентга қайтиб келди.

Text to speech