Ру En O'z
11 Июль 2023 1043

Футболчи қизларимиз ҳам Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиришмоқда

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларининг навбатдаги саралаш босқичига ҳозирлик кўрмоқда. Айни кунларда япониялик мураббий Мидори Хонда бошчилигидаги жамоамиз Тошкентда шуғулланмоқда.

Эртага футболчи қизларимиз Минск шаҳрига йўл олишади. Режага кўра, 14 ва 17 июль кунлари терма жамоамиз Беларусга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Text to speech