Ру En O'z
10 Июль 2023 1339

Таэквондочиларимиз “Turkish Open” турнирида муваффақиятли қатнашишди

Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open” мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида даянга чиққан саккиз нафар ҳамюртимизнинг ярми ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Аҳамиятлиси, -74 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз Жасур Жайсунов ҳамда Нажмиддин Қосимхўжаев ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли учрашувда Осиё чемпиони Жайсуновнинг қўли баланди келди. Умумий ҳисобда Ўзбекистон катталар терма жамоаси мазкур мусобақани 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медаллари билан якунлашди. Барча ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
-74 кг: Жасур Жайсунов
-87 кг: Никита Рафалович
-49 кг: Мадинабону Маннопова

Кумуш медаль:
-74 кг: Нажмиддин Қосимхўжаев

Бронза медаль:
-54 кг: Омонжон Отажонов

Шунингдек, мусобақанинг кадетлар тоифасида Ислом Акчурин ҳамда Азизбек Сатторов олтин, Лайло Ҳасанова бронза медалини қўлга киритди.

Text to speech