Ру En O'z
9 Июль 2023 960

Юртимизда ўтган Президентлик сайлови хорижлик спорт мутасаддилари нигоҳида

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўплаб хорижлик мутахассислар эътиборида бўлди. Хусусан, бир қатор спорт ташкилотларидан келган мутасаддилар ушбу жараённи кузатиш учун Тошкентдаги қатор сайлов участкаларига ташриф буюришди.

Грузия Олимпия қўмитаси Бош котиби Эмзар Зенаишвили, Озарбайжон Олимпия қўмитаси Бош котиби Азер Алиев, Россия Олимпия қўмитаси Бош котиби Родион Плитухин, Халқаро электрон спорт федерацияси Бош директори Влад Маринеско, Халқаро кураш ассоциацияси Бош котиби Рай Нассири, WDA ва LECERCLE Жаҳон дипломатик академияси Президенти, CransMontana форуми асосчиси Жан-Поль Картерон бугун пойтахтимиздаги қатор манзилларда жараённи кўздан кечиришди.

Мутасаддилар кун давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида ҳам бўлишди. У ерда Вазир Адҳам Икрамов, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов билан мамлакатларнинг спорт соҳасидаги дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги лойиҳалар йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашишди. Ўз навбатида, меҳмонлар сайлов юқори савияда ташкил этилгани, келгусида Ўзбекистон билан муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Text to speech