Ру En O'z
9 Июль 2023 1082

Владлен Денисов кун қаҳрамони

Италиянинг Ауронзо шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун 2 та кумуш медалига сазовор бўлди.

Дастлаб Владлен Денисов Хонзода Эркинова билан 500 метрга кечган 23 ёшли каноэчилар ўртасидаги микст дастурида иккинчи ўринни қўлга киритди. Шундан сўнг Владлен 5000 метрга кечган пойгада ҳам маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

С2 / U-23, микст (500 метр)
1. Михаи Чихая / Мария Оларасу (Молдова) 
2. Владлен Денисов / Хонзода Эркинова (Ўзбекистон) 
3. Мартин Жакоме / Елена Миллан (Испания) 

С1 / U-23, 5000 метр
1. Хайме Дуро (Испания) 
2. Владлен Денисов (Ўзбекистон) 
3. Преслав Георгиев (Болгария)

Text to speech