Ру En O'z
14 Май 2021 1904

Таэквондочиларимиз лицензион турнирда қатнашиш учун Иорданияга жўнаб кетишди

Хабарингиз бор, 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар ўртасида Токио-2020 Олимпиадаси учун учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 3 нафар (1 эркак ва 2 аёл) таэквондочи иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Тошкент-Дубай-Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишди. Спортчиларимизнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган ҳолда, махсус кийимларда учиб кетишганини таъкидлаш лозим.

Спортчилар:
Нигора Турсунқулова
Озода Собиржонова
Светлана Осипова
Феруза Содиқова
Жасур Жайсунов
Улуғбек Рашитов

Мураббийлар штаби:
Павел Хан
Ким Юнг Жин
Дмитрий Хван
Пахлавон Собиров
Маъсуд Юнусов (шифокор)
Станислав Догбаев (массажчи)
Муроджон Чориев (Бош котиб)
Дмитрий Ким (Халқаро ҳакам)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада таэквондочиларимизга омад тилайди!

Text to speech