Ру En O'z
8 Июль 2023 1071

Италиядан хушхабар

Италиянинг Ауронзо шаҳрида ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медалга эга бўлди. 23 ёшгача бўлган байдаркачи қизлар баҳсида Арина Танатмышева 1000 метрга кечган дастурда кумуш медални қўлга киритган бўлса, каноэчиларнинг 500 метр масофага ўтказилган аралаш жуфтликдаги стартида Р.Холмамадов ва Ш.Шерзодова жуфтлиги бронза медали соҳибига айланишди.

U-23 / К-1, 1000 метр:
1. Зока Шикос (Венгрия) 
2. Арина Танатмышева (Ўзбекистон) 
3. Барбара Галадова (Чехия) 

U-18 / С-2 микст, 500 метр:
1. Кристиан Сзарка / Шепке Мольнар (Венгрия) 
2. Ярослав Верблиуд / Ирина Федиров (Украина) 
3. Рустамжон Холмамадов / Шоҳсанам Шерзодова (Ўзбекистон)

Text to speech