Ру En O'z
8 Июль 2023 1381

Баҳодир Жалоловни табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз, жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Баҳодир Жалолов 1994 йил 8 июль куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Бокс бўйича энг оғир вазн тоифасида икки карра Осиё чемпиони, жаҳон ва Олимпиада чемпиони ҳисобланади. 2019 йил Екатеринбург, жорий йил пойтахтимизда ўтган жаҳон чемпионатларида энг оғир тоифасида олтин медални қўлга киритган. Профессионал боксда шу пайтгача ўтказган барча жангларида ғалаба қозонган. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Токио-2020 Олимпиадасида +92 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган. Ушбу муваффақиятлари эвазига “Фидокорона хизматлари учун” ордени ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги таваллуд айём билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech