Ру En O'z
7 Июль 2023 1175

Ёш каноэчиларимиз дунё биринчилигида совриндор бўлишди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Италиянинг Ауронзо шаҳрида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Спортчиларимиз турнирда дастлабки медалларини қўлга киритишди.

23 ёшгача бўлган каноэчилар ўртасида 1000 метрга кечган баҳсларда Владлен Денисов кумуш, айни шу турдаги қайиқда 18 ёшгача бўлган қизлар беллашувида Шоҳсанам Шерзодова бронза медалига сазовор бўлди. Батафсил:

U-23 / С1, 1000 метр:
1. Габриеле Касадеи (Италия)
2. Владлен Денисов (Ўзбекистон)
3. Давид Баушке (Германия)

U-18 / С1, 1000 метр:
1. Мария Бровкова (Қозоғистон)
2. Река Саркани (Венгрия)
3. Шоҳсанам Шерзодова (Ўзбекистон)

Text to speech