Ру En O'z
7 Июль 2023 893

Таэквондочиларимиз "Turkish Open" турнирига йўл олишди

6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича "Turkish Open" мусобақаси бўлиб ўтади. Унда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди. Мазкур мусобақа G2 таснифидан ўрин олган бўлиб, ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган спортчилар жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 20 очкога эга бўлишади.

Терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнирда қатнашиш учун 11 нафар спортчини танлаб олган. Унда икки карра ЖЧ совриндори Никита Рафалович, Осиё чемпиони Жасур Жайсунов, Осиё ўйинлари совриндори Мадинабону Маннопова каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-54 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев ва Нажмиддин Қосимхўжаев
-74 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Никита Рафалович

Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова ва Ситора Эргашев
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Феруза Содиқова ва Озода Собиржонова

Text to speech