Ру En O'z
13 Май 2021 1971

Байрам доирасида бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Ҳайит айёмларида кексалар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг эзгу фазилатларидан бири. Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши Рамазон ҳайити муносабати билан бир гуруҳ спорт фахрийлари ҳолидан хабар олди.

Кенгаш раиси Баҳодир Махситов бошчилигидаги вакиллар Эльмар Аминов, Суҳбат Пўлатов, Зинаида Бондаренко, Светлана Кузнецова, Анэла Малкина, Маргарита Бутузова, Муҳаббат Байфкузиева, Раҳмонберди Аҳмедов каби узоқ йиллар давомида турли йўналишларда ўзбек спорти ривожига ҳисса қўшган фидойиларимиз ҳолидан хабар олиб, улар учун ажратилган моддий маблағларни етказиб беришди.

Ўз навбатида, фахрийларимиз ҳукуматимизнинг бундай эътиборидан мамнун эканликларини билдириб, юртбошимиз ва осойишта ҳаётимиз ҳаққига дуо қилиб қолишди.

Text to speech