Ру En O'z
6 Июль 2023 1215

Дзюдо ва оғир атлетикачиларимиз Бакурианида бирга машғулот ўтказишди

Маълум қилганимиздек, дзюдо ва оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоалари айни пайтда Грузиянинг Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. Эътиборлиси, ҳар икки терма жамоамиз бугунги машғулотни биргаликда ўтказди.

Шубҳасиз, спортчиларимизнинг хорижда нафақат ўзаро учрашишгани, балки бундай дўстона руҳда машғулот олиб боришлари уларнинг кайфиятини янада кўтаради. Машғулот жараёнида ҳар икки терма жамоа умумий жисмоний тайёргарликни кучайтиришга эътибор қаратди. Оғир атлетикачиларимиз дзюдочиларимизга тош билан ишлашнинг ўзига хос техникаларини ўргатишди.

Ўз навбатида, ҳар икки жамоа бош мураббийлари Илиас Илиадис ҳамда Баҳром Мендибоев машғулот учун бир-бирларига миннатдорчилик билдириб, атлетларимизга келгуси мусобақаларда омад тилашди. 

Text to speech