Ру En O'z
3 Июль 2023 1087

Соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари ҳамиша эътиборда

Ортда қолган ҳафта ОАВ ходимлари учун байрамларга бой бўлди. 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, 28 июнь – Қурбон Ҳайити байрами ва 2 июль – Халқаро спорт журналистлари куни кенг нишонланди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси узоқ йиллардан бери ҳамкорликда фаолият олиб бораётган соҳа мутахассисларини ушбу байрамлар билан қутлади.

Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, кўплаб ОАВ ходимлари иштирок этишди. Сўз олган расмийлар жам бўлган ижод аҳлининг мамлакатимиз спортида эришилаётган муваффақиятларни халқимизга ишончли ва тезкор тарзда етказиб бериш, Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдаги меҳнатларини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг ОАВ ходимларига Ўзбекистон МОҚнинг ҳамкорларидан бири “7SABER” компаниясининг тўпламларидан иборат совғалар тақдим қилинди. Ўз навбатида, йиғилган журналистлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

Text to speech