FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3 Июл 2023 2324

Европа ўйинларида ўзбек миллий курашининг тақдимоти ўтказилди

Польшанинг Краков ва Малопольска шаҳарларида ўтган 3-Европа ўйинларида миллий спортимиз курашнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга кўҳна қитъанинг 50 га яқин давлатидан спортчилар ташриф буюрди. Тақдимот шаклидаги мусобақа Европа очиқ чемпионати мақомида ташкил этилди.

Халқаро кураш ассоциацияси, Европа кураш конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси, шунингдек, юртимизнинг Польшадаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилган очиқ чемпионатда европалик номдор полвонлар иштирок этди. Тадбир аввалида кураш бўйича ўқув-семинар машғулотлари уюштирилди. Унда полвонлар ва уларнинг мураббийларига кураш қоидалари, беллашувларни баҳолаш тартиби тушунтирилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида матбуот анжумани ташкил этилиб, оммавий ахборот воситаларига курашнинг дунёдаги ривожи, Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олиши йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Мукофот жамғармаси 7000 евродан иборат мусобақа эркак ва аёллар ўртасида мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтди. Якунда ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:
1. Викторс Реско (Латвия)
2. Александр Калабис (Сербия)
3. Бобан Данов (Шимолиq Македония)
3. Вожcэчказимиерз Кордя (Польша)

Аёллар:
1. Сандра Лискум (Польша)
2. Раналда Зубависени (Литва)
3. Викториа Болохан (Бельгия)
3. Александра Лорена (Руминия)

Text to speech