2 Июль 2023
1053
Велоспортчиларимиз Бўстонлиқда шуғулланишмоқда
Айни кунларда велоспорт бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам олдиндаги нуфузли мусобақаларга тайёргарликни давом эттирмоқда. 26 июнь куни бошланган йиғин 5 июлга қадар давом этади.
Машғулотлар Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидаги йўлларда олиб борилмоқда. Қитъа биринчилигидан сўнг спортчиларимизга катта жисмоний юклама берилгани йўқ. Мазкур йиғин куз фаслида ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқичларидан бири ҳисобланади.