2 Июль 2023
1000
Жаҳон спортида нима гап?
-
Ясухиро Ямашита Япония Олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди. Бу унинг учинчи давр учун ушбу лавозимни эгаллаши.
-
Оғир атлетика бўйича Эрон терма жамоаси аъзоси, икки карра жаҳон ва Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Суҳроб Моради катта спортдан кетганини маълум қилди. Спортчи сўнгги Осиё чемпионатидаги иштироки орқали Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёргарлик кўраётганини кўрсатган эди.
-
Бутуняпон дзюдо федерацияси Париж-2024 Олимпиадасидасида иштирок этадиган дастлабки номларни маълум қилди. Мутасаддилар қуйидаги 4 вазн тоифасаларида Япония шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларни тасдиқлашди:
Эркаклар:
-66 кг: Хифуми Абэ
Аёллар:
-48 кг: Насуми Сунода
-52 кг: Ута Абэ
-70 кг: Ниизое Саки