Ру En O'z
2 Июль 2023 1294

Оғир атлетика ва спорт гимнастикаси бўйича терма жамоаларимиз Грузия йиғинига йўл олишди

Бугун оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари, шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Грузияга йўл олишди.

Мураббий Баҳром Мендибоев қўл остидаги оғир атлетикачиларимиз 11 августга қадар Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Таркибга Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Турсуной Жабборова каби 15 нафар спортчимиз жалб қилинган. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда дзюдо бўйича терма жамоамиз ҳам ушбу шаҳарда машғулотларни давом эттирмоқда.

Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар терма жамоамиз эса Тбилиси шаҳрида машғулот олиб боради. Мазкур йиғин 23 июлга қадар давом этиб, мураббийлар штаби унга Расулжон Абдураҳимов, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев каби 10 нафар спортчини жалб қилган.

Қайд этиш жоиз, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари орасидаги фарқ 10 кунни ташкил этади. Спорт гимнастикаси бўйича дунё биринчилиги қитъа Олимпиадаси билан бир вақтда бўлиб, мусобақалар орасидаги фарқ атиги 1 кун. Шу боис, мазкур йиғин ҳар икки спорт тури учун муҳим ҳисобланади.

Text to speech