1 Июль 2023
1051
Сув спорти турлари бўйича ЖЧда қатнашадиган таркибимиз маълум
14-30 июль кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти турлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли терма жамоалари орасида ҳамюртларимиз ҳам унда ўз омадларини синаб кўришади.
Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълум қилишича, ушбу дунё биринчилигида терма жамоамиз очиқ денгизда сузиш ва синхрон сузиш баҳсларида иштирок этишади. Терма жамоамизнинг мусобақа учун таркиби қуйидагича:
Очиқ денгизда сузиш:
Паризода Искандарова
Анастасия Зелинская
Вячеслав Шкретов
Никита Корнилов
Синхрон сузиш:
Диана Онкес
Зиёдахон Тошхўжаева
Анна Вашенко
Гулсанам Букина