1 Июль 2023
1013
Дзюдочиларимиз Грузия йиғинида
Айни кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Грузиянинг тоғли Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 20 июнда бошланган йиғин 11 июлга қадар давом этади.
Бош мураббий Илиас Илиадис Грузия сафарига эркаклар терма жамоасининг асосий ва захира спортчилари, шунингдек, аёллар жамоасидан Гулноза Матниязовани жалб қилган. Ушбу йиғин орқали дзюдочиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш кўзда тутилган бўлиб, машғулотлар олдинда кутиб турган «Мастерс» турнири ҳамда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришга қаратилган.