30 Июнь 2023
984
От йўрттирувчиларимиз Россияда совриндор бўлишди
Москва шаҳридаги “Янги аср” мажмуасида от йўрттриш бўйича “Maxima Masters” мусобақасининг Евросиё лигаси доирасидаги Кичик кубок соврини учун турнир ўтказилди. Унда Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Жамоавий йўналиш якунида терма жамоамиз вакиллари кумуш медални қўлга киритишди. Беллашувларда Алёна Деревянко, Феруза Абдуллаева ҳамда Тимур Панаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Шахсий йўналишда кечган баҳсларда эса “Моншофс Ред Даймонд” лақабли тулпорда ҳаракат қилган Алёна Деревянко бронза медали билан тақдирланди. Шунингдек, A.Деревянко турнир доирасида ўтган “От фестивали” дастурида иккинчи натижани қайд этди.