Ру En O'z
30 Июнь 2023 1187

Малик Бабаев ва Андрей Абдувалиевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон МОҚнинг собиқ раиси, ҳозирда мамлакат бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Малик Бабаев ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари, Олимпиада чемпиони Андрей Абдувалиев таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Малик Қурбоналиевич Бабаев 1962 йил 30 июнь куни таваллуд топган. Пойтахтимиздаги Шарқшунослик институтида бакалавр, Франциянинг Лион шаҳридаги “Claude Bernard Lyon I” университетининг Спорт менежменти йўналишида магистрлик босқичида таҳсил олган. Соҳада улкан тажриба тўплагач, 2001-2005 йиллар МОҚ Бош котиби, 2009-2012 йиллар Қўмита президенти лавозимида фаолият олиб борди. 2013 йилдан шу пайтгача Ўзбекистон бокс федерациясида вице-президент, Бош котиб, раис маслаҳатчиси каби лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда.

Андрей Ҳакимович Абдувалиев 1966 йил 30 июнь куни туғилган. Енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони. Андрей Ҳакимович, шунингдек, 1993 йил Штутгарт ва 1995 йил Гётеборгда ўтган жаҳон чемпионатлари ғолиби, Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари совриндори ҳам саналади. Андрей Абдувалиев ҳозирда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари ва Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти лавозимларида иш олиб бормоқда. 2021 йил давлатимиз томонидан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт фахрийлари кенгаши ҳар икки юртдошимизни туғилган кунлари билан қутлаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech