Ру En O'z
29 Июнь 2023 971

Футболчиларимиз АҚШ билан ўртоқлик учравида ўйнашади

Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси олдинда турган расмий мусобақаларга тайёргарликни давом эттиради. Вакилларимиз сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилганди. Бироқ мураббийлар штабининг қарорига кўра, ҳамюртларимиз Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказадиган бўлди.

Сречко Катанес шогирдлари йиғин доирасида 9 сентябрь куни ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Учрашув Тошкент вақти билан 10 сентябрга ўтар кечаси 03:30 да Миссури штати Сент-Луис шаҳридаги «СитйПарк» стадионида бошланади.

  АҚШ : Ўзбекистон 
 10 сентябрь | 03:30 (Тошкент в.б)
 «CityPark» стадиони. Сент-Луис ш.

Text to speech