Ру En O'z
29 Июнь 2023 1284

"Елорда кубоги"да кучлилар сараланмоқда

Айни кунларда Қозоғистонда бокс бўйича "Елорда кубоги" ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳозирда мусобақанинг саралаш босқичидан ўрин олган жанглар ўтказилмоқда. Бугунги дастур доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар вакили жанг олиб боради. Жуфтликлар билан танишинг:

-54 кг: Санжар Ваҳобов - Кабдеш Тимур (Қозоғистон)
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Азат Махметов (Баҳрайн)
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳитдинов - Базарбай Муҳаммедсабир уулу (Қозоғистон)
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Султан Муссинов (Қозоғистон)
-51 кг: Асилбек Жалилов - Дамир Абдикадир (Қозоғистон)
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Байрамурди Нурмуҳаммедов (Туркманистон)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Нурболат Сермаханов (Қозоғистон)

Баҳслар Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади. Айни пайтга келиб, терма жамоамиз вакиллари орасида фақатгина Бекзод Ҳамидов (-67 кг) мусобақадаги иштирокини эрта якунлаган.

Text to speech