Ру En O'z
28 Июнь 2023 990

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида расмийлар учун махсус йўллар

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа давомида шаҳар йўлларида делегациялар учун махсус йўлакчаларни ишга туришмоқчи. Ҳозирда Ханчжоу йўлларида бу синов тариқасида амалга оширилмоқда.

Бу Ўйинлар давомида меҳмонларнинг тирбандликда қолиб кетмасдан ўз вақтида керакли манзилга етиб олишларини таъминлайди. Режага кўра, трассалардаги бундай йўлдан фақат спортчи ва мураббийлар, делегация расмийларини олиб юрадиган транспортларгина ҳаракатланади. Хориждан ташриф буюрган мухлислар, маҳаллий аҳоли ёки бошқа тартибдаги шахсларнинг транспорти ўйинлар давомида ушбу йўлакдан юриши тақиқланади.

Text to speech