Ру En O'z
12 Май 2021 2190

Камончиларимиз катта сафар остонасида

Эртага камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов сафар олдидан терма жамоамиз вакиллари билан учрашди.

Режага кўра, жамоамиз 17 июнга қадар Антальяда бўлади. Ушбу йиғин терма жамоамизга 18-21 июнь кунлари Парижда ўтадиган сўнгги лицензион мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичи вазифасини ўтаб беради. Суҳбат давомида МОҚ раҳбари терма жамоамиз вакиллари билан яна бир бор суҳбатлашиб, уларнинг кайфияти, ижтимоий шароити билан танишди. Қайд этиш жоиз, мазкур учрашувда федерация раҳбарияти, мураббийлар штаби, спортчилардан бирининг ота-онаси ҳам иштирок этди.

“Камондан отиш спортида юртимиз тарихида Олимпиадага йўлланма оладиган илк спортчилар Сизлар бўлишингиз керак. Муҳтарам Президентимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар тақдим қилиш барчамизнинг мақсадимиз. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан бу борада зарур барча шароитларни яратиб берамиз. Бунинг учун Сизлардан машғулот ва мусобақаларда борингизни беришингизни сўраймиз”, – деди МОҚ раиси.

Учрашув якунида МОҚ раҳбари спортчи ва мураббийларга бўлажак сафардан ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қолди.

Text to speech