Ру En O'z
28 Июнь 2023 1422

Диёра Келдиёрова яна “тахт”да

Мўғулистонда ўтган “Катта дубулға” турниридан кейин Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, мусобақада -52 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган Диёра Келдиёрова ушбу вазнда яна пешқадамликни қайтариб олди. Барча вазн тоифаларида жами 17 нафар спортчимиз (11 эркаклар, 6 аёллар) яккалик дастурида, шунингдек, аралаш жамоавий йўналиш бўйича терма жамоамиз ҳам лицензион ҳудуддан ўрин олган. Батафсил:

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2810 очко
8. Дилшодбек Баратов – 1644
28. Достон Рўзиев – 686

-66 кг:
1. Басху Ёндонперенли (Мўғулистон) – 2664 очко
17. Муҳриддин Тиловов – 1214
26. Сардор Нуриллаев – 879

-73 кг:
1. Нилс Штамп (Швейцария) – 2470 очко
6. Муроджон Йўлдошев – 1870
8. Обидхон Нўъмонов – 1714
12. Шаҳрам Аҳадов – 1460

-90 кг:
1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
3. Давлат Бобонов – 2174 очко

-100 кг:
1. Зелим Коцоиев (Озарбайжон) – 3060 очко
13. Музаффарбек Тўрабоев – 1289

+100 кг:
1. Инал Тасоев (Нейтрал спортчи) – 2500
3. Алишер Юсупов – 2310 очко
16. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

Аёллар:
-48 кг:
1. Нацуми Цунода (Япония) – 2500 очко
26. Ҳалимажон Қурбонова – 790

-52 кг:
1. Диёра Келдиёрова – 3284 очко
13. Сита Қадамбоева – 1096

-57 кг:
1. Криста Дегучи (Канада) – 4450
29. Шукуржон Аминова – 710 (қитъавий квота)

-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
23. Гулноза Матниязова – 875

-78 кг:
1. Инбар Ланир (Исроил) – 3295
32. Ирисхон Қурбонбоева – 489

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Text to speech