Ру En O'z
27 Июнь 2023 1215

Тошкентда дзюдо бўйича болалар ўртасида мусобақа ўтказилди

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида дзюдо бўйича “Tashkent Open Judo Kids 2023” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 9-10 ҳамда 11-12 ёш оралиғидаги 600 нафардан зиёд болалар иштирок этди.

Ёш полвонларимиз бутун турнир давомида юқори техника ва тайёргарликлари билан ажралиб туришди. Баҳслар якунида ҳамюртларимиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 13 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Text to speech