Ру En O'z
27 Июнь 2023 1172

Минтақаларда жисмоний тарбия ва спорт ривожига эътибор ҳар қачонгидан юқори

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилаётган Жисмоний тарбия ва спортга масъул вазир ҳамда юқори мансабдор шахсларнинг еттинчи халқаро анжуманида (MINEPS VII) қатнашаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Мутасаддиларимиз сафар давомида бир қатор мамлакатларнинг вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичи хусусида фикр алмашишмоқда.

Даставвал, А.Икрамов ва О.Касимов MINEPS VII тадбирининг анжуманида қатнашишди. Унда иштирокчи давлат вакиллари мавжуд муаммо ва камчиликлар, қолаверса, соҳани янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун давомида Россия Федерацияси Спорт вазири Олег Матицин, Беларусь Туризм ва спорт вазири Сергей Ковальчук ҳамда Туркия Ёшлар ва спорт ишлари вазири Осман Ашкин Бак билан расмий учрашувлар ташкил этилди. Самимий руҳда ўтган суҳбатларда минтақаларда жисмоний тарбия ва спорт, Олимпия ҳаракатини аҳоли орасида янада оммалаштириш, турли халқаро мусобақалар ўтказиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Text to speech