Ру En O'z
27 Июнь 2023 1043

Эшкак эшувчиларимиз Литвада совриндор бўлишди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Литвада халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз ушбу йиғин доирасида “Янтарные Вёсла-2023” мусобақасида ўз омадларини синаб кўришди. 24-26 июнь кунлари ўтган турнирда терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Юртдошларимиз қуйидаги йўналишларда шоҳсупага кўтарилдилар:

 Олтин медаль:
ML1Х: Шаҳзод Нурматов
М4: Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшод Худойбердиев, Шехроз Ҳакимов

 Кумуш медаль:
М2Х: Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев
М2: Дилшод Худойбердиев, Шехроз Ҳакимов
LW2Х: Малика Тагматова, Луиза Исломова

 Бронза медаль:
М4Х: Собиржон Сафаралиев, Шаҳбоз Холмурзоев, Меҳрожбек Маматқулов, Абдулло Муҳаммадиев
М4: Вазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Шуҳрат Шодиев, Евгений Агафонов

Text to speech