Ру En O'z
26 Июнь 2023 1109

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси доирасида Тошкент шаҳрида ўтган беллашувларнинг ғолиблари тақдирланди

Хабарингиз бор, бутун Республикамиз бўйлаб Халқаро Олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Даставвал, мусобақада 60 мингдан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилган эди. Якуний таҳлилларга кўра, бу йилги баҳслар 100 мингдан ортиқ иштирокчини қамраб олгани маълум бўлди.

Пойтахтимиздаги сўлим “Миллий боғ” дам олиш маскани Тошкент шаҳрида ўтган пойгаларнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимига мезбонлик қилди. Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этиб, совриндорларга медаль ҳамда эсдалик совғаларини топширишди. Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ўтган мусобақа 1 миля (1609 м), 3 ва 10 км масофаларда ташкил этилди.

Text to speech