Ҳасанбой Дўсматов 30 ёшда!
Бугун таниқли боксчимиз, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ҳасанбой Дўсматов 1993 йил 24 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. Рио-2016 Олимпия ўйинларида -49 кг вазн тоифасида чемпионлик қатори, энг яхши техника эгасига бериладиган “Вел Баркер” совринини ҳам қўлга киритган. 2017 йил Гамбургда ўтган жаҳон чемпионати финалчиси. Ҳасанбой 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида ҳам терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални келтирган. Жорий йил Тошкент мезбонлик қилган дунё биринчилигида олтин медални қўлга киритиш баробарида мусобақанинг энг яхши боксчиси номига сазовор бўлди. Кўрсатган натижалари учун давлатимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ҳасанбой Дўсматовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.