23 Июнь 2023
1110
Диёра Келдиёрова Улан-Батор “Катта дубулға” турнири совриндори
Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “Катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.
-52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди. Ушбу натижа орқали спортчимиз жаҳон ва Париж-2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўймоқда.