23 Июнь 2023
1046
Диёра Келдиёрова бронза медали учун курашади
Мўғулистонда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова бронза медали учун баҳс олиб борадиган бўлди.
Ҳамюртимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Афсуски, ушбу босқичда исроиллик Гефен Примога имкониятни бой бериб қўйди. Энди у учинчи ўринга кўтарилиш учун БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиши керак.