Ру En O'z
23 Июнь 2023 1095

Халқаро Олимпия куни билан табриклаймиз!

Бугун 23 июнь – Халқаро Олимпия куни. 1894 йил айнан ушбу санада барон Пьер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган.

Бугунги кунда мазкур байрам бутун дунёда тинчлик ва саломатлик элчиси сифатида кенг нишонланмоқда. Бу йилги Халқаро Олимпия куни юртимизда 25 июнь санасида “Янги нафас” оммавий югуриш тадбири билан қарши олинади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кенг спорт жамоатчилиги, мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати иштирокчиларини ушбу сана билан қутлаб, барчага мустаҳкам саломатлик тилайди. Байрамингиз муборак бўлсин!

Text to speech