Ру En O'z
22 Июнь 2023 930

Дзюдочиларимизнинг навбатдаги манзили - Мўғулистон

23-25 июнь кунлари Мўғулистон пойтахти дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасига мезбонлик қилади. 44 мамлакатдан 350 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борадиган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Терма жамоамиз мураббийлари мазкур мусобақага аёллар терма жамоамизнинг 5 нафар аъзосини жалб қилган. Аҳамиятли томони, ушбу турнирдан бошлаб спортчилар қўлга киритган очколари 100 фоиз миқдорда Париж-2024 рейтингига қўшиб борилади. Терма жамоамиз Мўғулистонда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Text to speech