Ру En O'z
22 Июнь 2023 885

Қурбонов Польшадаги турнирда қатнашади

Айни кунларда конкурчиларимиз Полшада халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов йиғин доирасида ташкил этилаётган нуфузли мусобақада иштирок этади.

Катта ҳалқа таснифига кирувчи турнир “Szary Michatowice” мажмуасида бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, ушбу старт терма жамоамиз етакчиларидан бирига Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Беллашувларда Қурбоновга “Santos Hippica” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилади.

Text to speech