22 Июнь 2023
995
Хитойда Осиё чемпионатининг охирги куни
Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кун дастурида эркаклар рапира, аёллар сабля қуролида жамоавий йўналишда ғолиблик учун майдонга чиқишади.
Йигитларимиз дастлабки босқичда Сингапур термаси билан баҳс олиб боришади. Зайнаб Дайибекова бошчилигидаги қизларимиз эса илк даврада Филиппин билан тўқнаш келишади. Ушбу баҳс ғолиби кейинги босқичда мезбонларга қарши жанг қилиши белгилаб қўйилган.