Ру En O'z
21 Июнь 2023 585

Навбат шпагачи йигитларимизга

Хитойда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун эркаклар ўртасида шпага, аёллар тоифасида рапира қуролида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Ушбу дастурларда шпагачи йигитларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Қуръага кўра, ҳамюртларимиз юқори рейтинг ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтишади. Иккинчи босқичда шпагачиларимиз Индонезия ва Австралия ўртасидаги баҳс ғолибига қарши майдонга чиқишади.

Text to speech