Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида икки медаль ва ЖЧнинг йўлланмаларини қўлга киритишди
Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳар икки медаль ҳам таяниб сакраш дастурида қўлга киритилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Оксана Чусовитина, эркаклар беллашувида эса Абдулазиз Мирвалиев шоҳсупага кўтарилди.
Қайд этиш жоиз, ушбу қитъа биринчилиги жорий йилнинг 30 сентябрь – 8 октябрь кунлари Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мусобақа эди. Чемпионат якунига кўра йигитларимиз жамоавий, қизларимиздан Дилдора Арипова яккалик йўналишида дунё биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги босқичларининг якуни бўйича Оксана Чусовитина ҳам Антверпендаги масъулиятли старт иштирокчисига айланган эди. Зеро, Бельгиядаги жаҳон чемпионатида Париж-2024 Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланмалар ўйналади.И рус