Ру En O'z
20 Июнь 2023 1265

Боксчи қизларимиз Хитойга жўнаб кетишди

Маълумки, кузда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида йилнинг энг муҳим мусобақаларидан бири - XIX ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади.

Мазкур мусобақага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Элшод Расулов бошчилигидаги қизларимиз муҳим мусобақага тайёргарликнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Хитойнинг Уйшан шаҳрига йўл олишди.

Терма жамоамиз аъзолари 7 июлга қадар хитойлик боксчи қизлар билан бирга машғулотларда қатнашишади. Аёллар терма жамоамиз қуйидаги таркибда Хитойга жўнаб кетди:

Сабина Бобоқулова
Феруза Казакова
Нигина Ўктамова
Мухлиса Хушвақтова
Ситора Турдибекова
Ҳумора Мамажонова
Райҳона Қодирова
Дилфуза Бекова
Навбаҳор Ҳамидова
Азиза Зокирова

Мураббийлар: Элшод Расулов, Ислом Тожибоев, Шариф Нарзиқулов, Анна Сидорова.

Text to speech