Ру En O'z
20 Июнь 2023 676

Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда иштирок этишади

Хитойда ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида жамоавий баҳсларга ҳам навбат келди. Бугун эркаклар ўртасида сабля, аёллар ўртасида шпага дастуридаги баҳслар бўлиб ўтади.

Қуръага кўра, йигитларимиз илк босқичда Индонезия билан баҳс олиб боришади. Ушбу қарама қаршилик ғолибини кейинги даврада мезбон жамоа кутиб турибди. Мазкур мусобақада шпагачи қизларимиз жамоавий йўналиш учун етарли миқдорда рўйхатдан ўтказилмагани учун ушбу дастурда иштирок эта олишмайди.

Text to speech