МОҚ раиси курашчиларимиз билан суҳбатлашди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси муҳтарам Президентимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни янада кучайтириш бўйича берган топшириқлари асосида фаолият олиб бормоқда. Бугун МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов эркин ва юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари билан учрашди.
“Динамо” спорт мажмуасида ўтган суҳбатда йиғинда иштирок этаётган курашчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, МОҚ мутасаддилари иштирок этишди. Учрашувда Рустам Шоабдураҳмонов мураббийлар ва спортчилар билан Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича алоҳида суҳбатлашди. Унда уларнинг режалари, оилавий шароитлари, Олимпиададаги рақибларининг қанчалик ўрганилаётгани ҳақида гап борди.
Эслатиб ўтамиз, эркин ва юнон-рум кураши усталари Токио-2020 Олимпия ўйинларига 4 тадан, жами 8 та йўлланма олишди. МОҚ раҳбари суҳбат давомида Олимпиадага тайёргарликни янада кучайтириш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, келгуси Олимпия ўйинларига кучли захира спортчиларини шакллантириш учун ёшлар ўртасида шаффоф селекция ишларини ташкил этиш ва улар ўртасида мусобақаларни кўпайтириш бўйича таклифини ҳам билдирди.