Ру En O'z
19 Июнь 2023 775

Ёш курашчиларимиз қитъа биринчилигини тўққизта медаль билан якунлашди

Қирғизистонда спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақани якунлаб берган эркин кураш баҳсларида ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Чемпионатнинг -74 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Бегижон Кулдашев кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек, Нодир Раҳимов (-70 кг) ҳамда Намоз Абдурашидов (-125 кг) бронза медали билан тақдирланишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ёш тоифасидаги беллашувларни 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 9 та медаль билан якунлади.

Text to speech