19 Июнь 2023 1153

Велоспортчиларимиз мэдисон йўналишида шоҳсупага кўтарилишди

Малайзияда ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Бу гал ҳамюртларимиз Ольга Забелинская ҳамда Нафосат Козиева жуфтликда совриндорлар қаторидан жой олишди.

Спортчиларимиз муросасиз курашларга бой бўлган медисон йўналишида бронза медалига сазовор бўлдилар. Пойгада япониялик спортчилар олтинни қўлга киритишган бўлса, кореяликлар тандеми кумуш медалга эга бўлди. Бу терма жамоамиз учун мусобақадаги учинчи медаль бўлди. Бунгача юртдошларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишган эди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu