Ру En O'z
19 Июнь 2023 1132

Замонавий бешкурашчиларимиз Марказий Осиё кубогида олтита медални қўлга киритишди

14-18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Марказий Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан олтин, кумуш ва бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.

U-19 ёш тоифасида Александр Кукуанудис 1136 балл билан Қирғизистон ва Қозоғистон вакилларини ортда қолдирган ҳолда олтин медаль соҳибига айланди. Ушбу ёш тоифасида кечган баҳсларда ҳамюртларимиз Самира Абзалова олтин, Кира Цой кумуш медални қўлга киритди. Мазкур ёш тоифасида йигитларимиз жамоавий дастурда (Александр Кукуанудис, Аслиддин Бахтиёров, Азизбек Мўминов) кумуш медалга эга чиқишди.

Шунингдек, катталар ўртасидаги беллашувларда ўз омадини синаб кўрган Самира Абзалова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Йигитларимиз эса катталар тоифасида бронза медали билан тақдирланишди.

Text to speech