Ру En O'z
18 Июнь 2023 1186

Абдулазиз Мирвалиев Осиё чемпионати совриндори

Cингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақанинг бугунги кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида таяниб сакраш йўналишида кечган финал дастурида Абдулазиз Мирвалиев 14.083 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасидаги баҳсларда Оксана Чусовитина ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган эди. Батафсил:

1. Карлос Юло (Филиппин) – 14.299
2. Абдулазиз Мирвалиев (Ўзбекистон) – 14.083
3. Жаехо Ким (Ж.Корея) – 13.766

Text to speech